O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ДИЛДИРА

Tasnif: ’совуқ қотиб титра-’. Эгни юпун одамлар дилдира б, бошларини икки елка орасига сиқиб чопадилар (Ойбек). Бу феъл дир—дир тасвир сўзидан —ä қўшимчаси билан ясалган; кейинчалик д ундоши олдидаги р ундоши л ундошига алмашган: (дир- дир) + ä = дирдирä— > дилдирä-. Бу феъл дийдирä— шаклида ҳам талаффуз қилинади, бунда р ундоши й ундошига алмашади: дирдирä— > дийдирä—.