O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МАВЗУ

Tasnif: Бу арабча сўз mavduь(un) шаклига эга (АРС, 895); ўзбек тилига дзад ундошини з ундошига, чўзиқ и унлисини у унлисига алмаштириб, сўз охиридаги айнни ташлаб қабул қилинган: mavduь -> мавзу. Бу сўз асли кўпмаъноли vadaba феълининг 'маълум ҳолат эгаллатди' маъноси билан (АРС, 895) ҳосил қилинган I боб мажҳул нисбат сифатдоши бўлиб (АТГ, 148), араб тилида асли 'тўқилган', 'ўйлаб топилган' каби белги маъносини англатган, кейинчалик 'тема', 'суҳбат предмета' каби маъноларни ҳам англата бошлаган (АРС, 895); ўзбек тилига охирги от маъноси билан олинган (ЎТИЛ, I, 438).