O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ДИМ

Tasnif: ’шамол иуқлигидан нафас қайтарадиган да — ражада иссиқ ҳолат’. Ҳаво шу қадар иссиқ, д и м э д и к и, эрталаб ўрилган пичан кечгача шақирлаб қуриб қолди (Суннатилла Анорбоев). Бу сўз асли ’сокин’, ’тинч’ маъносини англатган тым сифатидан (ЭСТЯ,III, 340) ўсиб чиққан: ’тинч’ -> ’тинч иссиқ ҳолат' ’шамолсиз иссиқ ҳолат’ ’дим ҳаво’. Кейинчалик бу сўз бошланишидаги т ундоши д ундошига алмашган (КРС, 205); ўзбек тилида ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: тым > дым > дим.