O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МАДАНИЙ

Tasnif: Бу арабча сўз madaniyy(un) шаклига эга (АРС, 746); ўзбек тилига сўз охиридаги уу товушларидан бирини ташлаб қабул қилинган: madaniyy -> маданий; асли 'маданиятли бўлди' маъносини англатувчи maddana феълининг масдаридан -iyy(un) қўшимчаси билан ясалган нисбий сифат бўлиб (АТГ, 48), 'маданиятга оид', 'маданият соҳасида’, 'билим-тарбияси юқори' каби маъноларни англатади (ЎТИЛ, I, 439). Бу сўздан ўзбек тилида маданийлаш-, маданийлаштириш сўзлари ясалган.