O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МАДАНИЙАТ

Tasnif: Бу арабча сўз madaniyyat(un) шаклига эга (АРС, 746); ўзбек тилига уу товушларидан бирини алашлаб қабул қилинган: madaniyyat -> маданийат (маданият); бу сўз madaniyy (маданий) нисбий сифатидан -at(un) қўшимчаси билан ясалган от бўлиб (УАЯ,500), 'таълим-тарбия, адабиёт, санъат каби соҳаларда юксак тараққиётга эришганлик' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 439). Бу сўздан ўзбек тилида маданийатли, маданийатсиз сифатлари ясалган.