O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МАДДОҲ

Tasnif: Бу арабча сўз maddāh(un) шаклига эга (АРС, 746); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига, ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига алмаштириб қабул қилинган: maddāh —> маддâҳ (маддоҳ); бу сўз 'бўрттириб мақтади' маъносини англатувчи maddaha феълидан (АРС, 746) ясалган шахс оти бўлиб (УАЯ, 499), араб тилида 'мақтовчи', 'Оллони мақтаб тиланчилик қилувчи', 'ҳикоя айтувчи' маъноларини англатади (АРС, 746); ўзбек тилида бу сўз 'одамлар орасида диний мазмунли ваъз, панд-насиҳат айтиб тирикчилик қиладиган киши' маъносини англатган (STRA, I, 439).