O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МАДҲ

Tasnif: Бу арабча сўз madh(un) шаклига эга (АРС, 746); ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига алмаштириб қабул қилинган: madh -> мадҳ; 'бўрттириб мақтади' маъносини англатувчи madaha феълининг (АРС, 746) I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), 'бўрттириб мақташ' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 439). Бу сўз билан ўзбек тилида мадҳ эт- қўшма феъли тузилган.