O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МАЙИБ

Tasnif: Бу арабча сўз mаЫb(un) шаклига эга (АРС, 552); ўзбек тилига айнни ташлаб, чўзиқ I товушини йи товушларига алмаштириб қабул қилинган:mаЫb —> майиб. Бу сўз асли 'бирор камчилик топиб уришди' маъносини англатувчи mаЫbа феълининг I боб мажҳул нисбат сифатдоши бўлиб (АТГ, 150), бош маъносида 'камчилиги, нуқсони бор' маъносини англатади (АРС, 552) , ўзбек тилида маъно тараққиёти юз бериб, 'жисмоний шикаст натижасида ногирон бўлиб қолган' маъносини англатадиган бўлган (ЎТИЛ, I, 442).