O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МАКТАБ

Tasnif: Бу арабча сўз maktab(un) шаклига эга (АРС, 677); 'ёзди' маъносини англатувчи kataba феълидан ясалган ўрин оти бўлиб (АТГ, 152), асли кўпмаъноли бу сўз ўзбек тилига 'ёш авлодни ўқитиш, тарбиялаш билан шуғулланувчи муассаса' маъноси билан ўзлаштирилган (ЎТИЛ, I, 443).