O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МАЛҲАМ

Tasnif: Бу арабча сўз асли marham(un) шаклига эга (АРС, 317); сўзлашув тилида р ундоши л ундошига алмаштириб талаффуз қилинади, шундай шакли адабий тилга олинган: marham —» малҳам; бу от араб тилида 'суртиладиган дори', 'крем', 'помада', 'бальзам' маъноларини (АРС, 317), ўзбек тилида эса 'ярага суртиладиган хамирсимон ёпишқоқ дори' маъносини, кўчма маънода 'даво' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 444);