O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МАНЗУР

Tasnif: Бу арабча сўз manzur(un) шаклига эга (АРС, 811); ўзбек тилига изғи ундошини з ундошига, чўзиқ й унлисини у унлисига алмаштириб қабул қилинган: manziir -> манзур; асли nazara феълининг 'кузатди' маъноси билан (АРС, 810) ҳосил қилинган I боб мажҳул нисбат сифатдоши бўлиб (АТГ, 148), араб тилида 'ўзига диққатни тортадиган', 'кутилган' каби маъноларни (АРС, 811), ўзбек тилида эса 'маъқул бўладиган' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 445). Ўзбек тилида манзура сўзи ҳам мавжуд бўлиб, аёл кишининг атоқли оти сифатида ишлатилади; бу сўз манзур сўзининг -ат(ун) қўшимчаси билан ҳосил қилинган муаннас шакли бўлиб, ўзбек тилига сўз охиридаги т товушини ташлаб қабул қилинган.