O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МАОРИФ

Tasnif: Бу арабча сўз maьarifu шаклига эга (АРС,510); узбек тилига чўзиқ фатҳали айн товушини а товушига алмаштириб, сўз охиридаги и товушини ташлаб қабул қилинган: maьarifu -> маариф (маориф). Бу сўз — маърифат сўзининг (қ.) кўплик шакли (АРС, 510), шунга кўра ўзбек тилида 'ўқитиш-тарбиялаш, билим бериш билан шуғулланувчи соҳа' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 446). Бу сўздан ўзбек тилида маорифчи сўзи ясалган.