O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ДОДА

Tasnif: бобо (норасмий муомалада). Катта ўғлим д о д а с и билан меҳмонга кетди. Қадимги туркий тилда ҳам ’ота’, ҳам ’бобо’ маъносини англатган бу сўз асли дäдä тарзида талаффуз қилинган (Девон, III, 239). Кейинчалик узбек тилида дäдä сўзи фақат ’ота’ маъносини англатиб, ’бобо’ маъносини дада сўзи англата бошлаган. Ана шу дäдä сўзининг таркибини қуйидагича изоҳлаш мумкин: Қадимги туркий тилдаги ’катта’ маъносини англатган дай сўзи билан (Исмоилов И. Туркий тиллардаги тай ва дайы терминлари ҳақида. УТА, 1973, 4, 78) ата сўзи бирлашган; кейинчалик йа товушлари талаффуз қилинмай, уч бўғинли сўз икки бўғинли сўзга айланган, бунда биринчи бўғиндаги а унлиси чўзиқлик ҳосил қилган, сўнгра д ундоши таъсирида т ундоши д ундошига алмашган, охири а: унлисининг чўзиқлик белгиси йўқолган ва бу унли â унлисига, а унлиси эса ä унлисига алмашган: дай + ата = дайата > Да:та > да:да > дада > дâдä.