МАРАЗ
Tasnif: Бу арабча сўз marad(un) шаклига эга (АРС,
750); ўзбек тилига дзад ундошини з ундошига
алмаштириб қабул қилинган: marad —> мараз; 'касал бўлди' маъносини англатувчи marida феълининг (АРС,750) I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), араб тилида 'касаллик', 'бетоблик' маъносини англатади; ўзбек тилида бу сўз кўчма маънода ишлатилиб, 'ярамас', юқумли иллат' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 446).