O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МАРҲАБО

Tasnif: Бу арабча сўз marhabā шаклига эга (АРС, 290); ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: marhabā -» марҳабâ (марҳабо); асли 'кўнгли кенг бўлди' маъносини англатувчи rahuba феълидан (АРС, 290) ясалган marhаb(un) отига (УАЯ, 238) мурожаат маъносини ифодаловчи а юкламасини (АРС, 21) қўшиб тузилган бу ундов сўз араб тилида аҳлан ва саҳлан ва марҳабо! ибораси таркибида ишлатилиб (АРС, 290), меҳмонни очиқ кўнгил билан кутиб олишни ифодалайди (ЎТИЛ, I, 449). Бу сўз ўзбек тилида аёл кишининг атоқли оти сифатида ҳам ишлатилади.