O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МАРҲАМАТ

Tasnif: Бу арабча сўз marhamat(un) шаклига эга (АРС, 291); ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига алмаштириб қабул қилинган: marhamat -> марҳамат; 'раҳм-шафқатли бўлди' маъносини англатувчи rahima феълидан (АРС, 291) ясалган от бўлиб (УАЯ, 238), 'кимгадир кўрсатиладиган раҳм-шафқат, илтифот' маъносини англатиб, келган кишини кутиб олигида, таом истеъмол қилишга ундаш учун айтилади (ЎТИЛ, I, 449). Бу сўз ўзбек тилида аёл кишининг атоқли оти сифатида ҳам ишлатилади. Ўзбек тилида марҳамат сўзидан марҳаматли сифати ясалган.