O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МАРҲУМ

Tasnif: Бу арабча сўз marhіm(un) шаклига эга (АРС, 291); ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига, чўзиқ и унлисини у унлисига алмаштириб қабул қилинган: marhіm —» марҳум; 'раҳм-шафқатли бўлди' маъносини англатувчи rahima феълидан (АРС, 291) ҳосил қилинган I боб мажҳул нисбат сифатдоши бўлиб (АТГ, 148), асли 'раҳм-шафқат кўрсатилган' маъносини англатади; бу сўз 'вафот этган киши' маъносини билдириш учун, бу сўзнинг муаннас шакли марҳума сўзи 'вафот этган аёл киши' маъносини билдириш учун ишлатилади (ЎТИЛ, I, 449).