O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АЛЖИРА

Tasnif: ’Мияси гангиб, баъзи бўлар-бўлмас гапларни гапир-’. Сен ўзингдан ўзинг нималар деб алж и р а я п с а н ?! Бу сўз эски ўзбек тилида ’мияси гангиб, бўлар-бўлмас гапларни гапир-’ маъносини англатувчи алжы- феълидан ’бироз’ маъносини ифодаловчи -ра қўшимчаси билан ҳосил қилинган; кейинчалик а унлилари а унлиларига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: алжы- + ра = алжыра- > алжира-. Кўринадики, ҳозирги ўзбек тилидаги алжи- ва алжира- сўзларининг маъноси айнан эмас (ЎТИЛ, II, 40).