O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МАСТУРА

Tasnif: Ўзбек тилида аёл кишининг атоқли оти сифатида ишлатиладиган бу арабча сўз masturat(un) шаклига эга бўлиб, ўзбек тилига чўзиқ и унлисини у унлисига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: masturat -> мастура; satara феълининг 'ҳимоялади' маъноси билан (АРС, 346) ҳосил қилинган I боб мажҳул нисбат сифатдоши mastfir(un) сўзининг (АГГ, 148) -at(un) қўшимчасини олган муаннас шакли бўлиб (АТГ, 29), 'иффатли', 'покиза' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 451).