O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ДУДУҚ

Tasnif: ’баъзи товушларни аниқ талаффуз эта олмайдиган’. Қўшнимизнинг невараси ёшлигида д у д у қ э д и. кейинчалик тузалиб кетди. Бу сифат қадимги туркий тилдаги маъноси аниқланмаган ту:т— феълидан —(у)қ қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, III, 287); кейинчалик у: унлисининг чўзиқлик белгиси йўқолган, икки унли оралиғидаги ва сўз бошланишидаги т ундошлари д ундошларига алмашган: ту:т + уқ = ту:туқ> тутуқ > тудуқ > дудуқ