O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МАТБУОТ

Tasnif: Бу арабча сўз matbuъat(un) шаклига эга (АРС, 468); ўзбек тилига итқи ундошини т ундошига, чўзиқ й унлисини у унлисига, чўзиқ фатҳали айнни а унлисига алмаштириб қабул қилинган: matbuъat -> матбуат (матбуот). Бу сўз асли talaba феълининг 'чоп этди' маъноси билан (АРС, 467) ҳосил қилинган matbйъ(un) I боб мажҳул нисбат сифатдошидан (АТГ, 43) -at(un) қўшимчаси билан ясалган мавҳум отнинг (УАЯ,500) кўплик шакли бўлиб (АТГ, 39), араб тилида 'чоп этилган асарлар', 'босма' маъноларини (АРС, 468), ўзбек тилида эса 'нашр ишлари билан шуғулланувчи соҳа' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 451).