O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МАФТУН

Tasnif: Бу арабча сўз maftun(un) шаклига эга (АРС, 582); ўзбек тилига чўзиқ u унлисини у унлисига алмаштириб қабул қилинган; кўпмаъноли fatana феълининг 'ўзига ром қилди' маъноси билан (АРС, 581) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 148), 'эс-ҳушини йўқотиш даражасида шайдо бўлган' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 452). Бу сўз билан ўзбек тилида мафтун бўл- , мафтун қил- қўшма феъли тузилган.