O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ДУМАЛА

Tasnif: ’айлана ҳаракатлан-’. Ғўла д у м а л а б к е т д и. Бу феъл қадимги туркий тилда ’бук-’, ’энгаштир-’ маъносини англатган дум- феълининг (ЭСТЯ, III, 262) дум- шаклидан ’ўзлик’ маъносини ифодаловчи -(а)л қўшимчасини ва ’такрор’ маъносини ифодаловчи —а қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган, ўзбек тилида а унлилари ä унлиларига алмашган: (дум— + ал = думал-) + а = думала- > думäлä -