O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МАХФИЙ

Tasnif: Бу арабча сўз maxfiyy(un) шаклига эга (АРС, 230); ўзбек тилига сўз охиридаги уу товушларидан бирини ташлаб қабул қилинган: maxfiyy -> махфий; асли 'яширди' маъносини англатувчи xafa (xafiya) феълининг I боб масдари maxf(un) сўзидан -iyy(un) қўшимчаси билан ясалган нисбий сифат бўлиб (АТГ, 48), 'яширин', 'бошқалардан сир тутилган' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 458).