O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МАШЪАЛА

Tasnif: Бу арабча сўз maşalat(un) шаклига эга (АРС, 407); ўзбек тилига фатҳали айнни а унлисига алмаштириб, сукун ўрнига ъ (айириш) белгисини қўйиб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: maşalat -> машъала; 'олов ёқди', 'ёндирди' маъносини англатувчи şаъаlа феълидан (АРС, 407) ясалган mаşаъаl(un) отининг (к,.) 'доимий' маъносини ифодаловчи -at(un) қўшимчаси қўшилган шакли бўлиб (УАЯ, 238), 'ёниб тур ган мапгьал' маъносини англатади. Изоҳли луғутда бу сўз сўзлашув тилига мансуб деб нотўғри таъкидланган (ЎТИЛ, I, 454).