O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МАШҚ

Tasnif: Бу арабча сўз maşq(un)2 шаклига эга (АРС, 756); кўпмаъноли maşaqa феълининг 'таради' маъноси асосида (АРС, 756) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), араб тилида 'чиройли ёзув, суврат чизиш учун намуналар' маъносини англатади (АРС, 756); форс, тожик, ўзбек тилларида эса 'ўрганиш, малака ҳосил қилиш учун такрор-такрор амалга ошириладиган ҳаракат-фаолият' маъносини англатади (ПРС, 499; ТжРС, 221; ЎТИЛ, I, 454). Ўзбек тилида бу сўз 'чолғу асбобларида куй ижро этиш', 'кишининг кайфияти' маъноларини ҳам англатади (ўша бетда). Асли бу сўзга мансуб бу маънолар ЎТИЛда машқ I, машқ II тарзида икки сўз (омонимлар) сифатида талқин қилинган.