O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МАЪЗУР

Tasnif: Бу арабча сўз maъzur(un) шаклига эга (АРС, 505); ўзбек тилига сукунли айн ўрнига ъ (айириш) белгисини қўйиб, зал ундошини з ундошига алмаштириб қабул қилинган: maъzur -> маъзур; 'кечирди', 'оқлади' маъносини англатувчи ъагага феълидан (АРС, 505) ҳосил қилинган I боб мажҳул нисбат сифатдоши бўлиб (АТГ, 148), асли 'кечирилган' маъносини англатади, амалда эса отлашиб, маъзур тут- каби бирикмалар таркибида 'кечирилиш', 'кечиримли бўлиш' маъносини англатиш учун ишлатилади (ЎТИЛ, I, 454). Бу сўз билан ўзбек тилида узр-маъзур жуфт сўзи тузилган бўлиб, 'кечирим сўраш ва кечириш жараёни' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 267).