O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МАЪЙУС

Tasnif: Бу арабча сўз mаъayus(un) шаклига эга бўлиб (ТжРС, 747), ўзбек тилига чўзиқ фатҳали ҳамзани а унлисига алмаштириб ва ъ (айириш) белгисини қўйиб қабул қилинган: mаъayus -> маъйус (маъюс); асли 'тушкунликка тушди' маъносини англатувчи mayisa феълидан (АРС, 52) ҳосил қилинган I боб мажҳул нисбат сифатдоши бўлиб (АТГ, 143), 'тушкунликка тушган' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 455). Бу сўздан ўзбек тилида маъйуслик мавҳум оти, маъйуслан- феъли ясалган.