O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МАЪЛУМОТ

Tasnif: Бу арабча сўз maъlumāt(un) шаклига эга (АРС, 535); ўзбек тилига сукунли айн ўрнига ъ (айириш) белгисини қўйиб, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: maъlumāt -> маълумâт (маълумот). Бу сўз асли 'ўқиш-ўрганиш, эшитиш- кўриш орқали ҳосил қилинган билим' маъносини англатувчи maъlumât(un) отининг (АРС, 535) охиридаги -at(un) қўшимчасини -at(un) кўплик қўшимчасига алмаштириб ҳосил қилинган (АТГ, 39); лекин бу сўз кўплик шакли экани ўзбек тилида ўқилмайди, бирлик шаклидаги от ҳукмида ишлатилади ва юқорида таъкидланган маънони англатади (ЎТИЛ, I, 454).