O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ДЎЛМА

Tasnif: ’ток, карам баргини қийма билан тўлдириб ўраб пишириладиган овқат’. Kaттa келинимиз д ў л — м а пиширишга жуда уста. Бу от қадимги туркий тилдаги ’бирор бўшлиқни эгалла-’ маъносини англатган то:л— феълининг (ЭСТЯ, III, 258) кейинроқ юзага келган тол- шаклидан (ДС, 572) -ма қўшимчаси билан ясалган; кейинчалик сўз бошланишидаги т ундоши д ундошига, ўзбек тилида а унлиси ä унлисига алмашган: (то:л- > тол-) + ма = толма > долма > долмä.