O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МАЪСУМ

Tasnif: Бу арабча maъšūm (un) шаклига эга (АРС,519); ўзбек тилига сукунли айн ўрнига ъ (айириш) белгиси қўйиб, сад ундошини с ундошига , чўзиқ ū унлисини у унлисига алмаштириб кабул қилинган: maъšūm-маъсум; асли кўп маъноли aъšаmа феълининг 'поклигини сақлади' маъноси билан (АРС 519) ҳосил қилинган 1 боб мажҳул нисбат сифатдоши бўлиб (АТГ,148), пок , бегуноҳ маъноларини англатади (ЎТИЛ,1,455). Бу сўзни еркак кишининг атоқли оти сифатида ишлатиш ҳам учрайди. Маъсум сўзининг -ат(ун) қўшимчаси билан муаннас шакли (АТГ,29) маъсума сўзи аёл кишининг атоқли оти сифатида ишлатилиб, асли покиза, иффатли маъносини англатади.