O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МАҚБУЛ

Tasnif: Бу арабча сўз maqbūl(un) шаклига эга (AFC, 621); ўзбек тилига чўзиқ ū унлисини у унлисига алмаштириб қабул қилинган: maqbūl -> мақбул; асли купмаъноли qabila феълининг 'қабул қилди', 'розилик берди' маъноси билан (АРС, 619) ҳосил қилинган I боб мажҳул нисбат сифатдоши бўлиб (АТГ, 148), 'қабул қилишга маъқуллашга лойиқ ' маъносини англатади (ЎТИЛ,1,546).