O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МАҲБУБА

Tasnif: Бу арабча сўз mahbūbat(un) шаклига эга (АРС, 153); ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига, чўзиқ ū унлисини у унлисига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: mahbūbat -> маҳбуба. Бу сўз асли 'севди', 'кўнгил берди' маъносини англатувчи habba феълининг (АРС, 152) I боб мажҳул нисбат сифатдоши mahbūb(un) сўзининг (АТГ, 149) -at(un) қўшимчаси билан ҳосил қилинган муаннас шакли бўлиб (АТГ, 29), 'севимли аёл' маъносини англатади (ЎТИЛ, 1, 457), Бу сўз ўзбек тилида аёл кишининг атоқли оти сифатида ҳам ишлатилади. Мумтоз ўзбек адабиёти асарларида маҳбуб сўзидан ҳам фойдаланилган, лекин бу сўз ҳозирги ўзбек тилида ишлатилмайди; бу сўз 'севимли эркак киши' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 457).