O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МАҲОЛ

Tasnif: Бу арабча сўз асли muhāl(un) шаклига эга (АРС, 204); тожик тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: muhāl -> муҳâл (муҳол); ўзбек тилига, булардан ташқари, u унлисини ҳам а унлисига алмаштириб олинган: муҳол -> маҳол; кўпмаъноли hālia феълининг 'халақит берди' маъноси асосида (АРС, 202) ҳосил қилинган III боб аниқ нисбат сифатдоши бўлиб (АТГ, 251), 'амалга ошириш мумкин бўлмаган' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 458).