O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МЕЗОН

Tasnif: Бу арабча сўз mīzān(un) шаклига эга (АРС, 886); ўзбек тилига чўзиқ ī унлисини е унлисига, чўзиқ ā унлсини â унлисига алмаягтириб қабул қилинган: mīzān-> мезâн (мезон). Тожик тилида бу сўз таркибидаги и унлиси ўзича сақланган, фақат унинг чўзиқлик белгиси ташланган: мизон (ТжРС, 223). Бу сўз асли 'оғирлигини ўлчади' маъносини англатувчи vazana феълининг (АРС,885) III боб масдари бўлиб (АТГ, 248), ўзбек тили тарихининг олдинги босқичида 'ўлчов асбоби', 'Савр билан Саратон оралиғидаги бурж', 'Шамсия йил ҳисобида еттинчи ойнинг номи', 'узоқ чўзилган ёз, иссиқ кунлар', 'айрим ўсимликларнинг спора ташувчиси' маъноларини англатган, ҳозирги ўзбек тилида шулардан фақат 'ўлчов асбоби' маъносида ишлатилмайди (ЎТИЛ, I, 459).