O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МИНБАЪД

Tasnif: Бу сўз асли 'кейин', 'кейинги навбатда' маъносини англатувчи арабча баъд сўзига 'бошлаб' маъносини ифодаловчи арабча мин предлогини қўшиб юбориш натижасида юзага келган бўлиб, асли 'бундан кейин маъносини англатади; кейинчалик маъно тараққиёти натижасида 'ҳечқачон', 'асло' маъносини хам англата бошлаган (ЎТИЛ, I, 465). Баъд сўзи асли 'нарироқ ерда турди' маъносини англатувчи baъuda феълининг (АРС, 78) масдаридан ҳосил қилинган бўлиб, baъdu шаклига эга (УАЯ, 568); Ўзбек тилига сукунли айн ўрнига ъ (айириш) белгисини қўйиб, сўз охиридан и қисмини ташлаб қабул қилинган: baъdu —> баъд.