O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МИСЛ

Tasnif: Бу арабча сўз misl(un) шаклига эга (АРС, 742) ; ўзбек тилига се ундошини с ундошига алмаштириб қабул қилинган: misl - мисл; кўпмаъноли masala феълининг 'ўхшади' маъноси билан (АРС, 741) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), 'ўхшаш' маъносини англатиб, мисли йўқ, мисли кўринмаган каби жумлалар таркибида ишлатилади (ЎТИЛ, I, 467). Бу сўздан ўзбек тилида мислсиз сифати ясалган бўлиб, 'ўхшаши йўқ' маъносини англатади.