МОДДИЙ
Tasnif: Бу арабча сўз māddiyy(un) шаклига эга
(АРС, 745); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб, сўз охиридаги уу товушларидан бирини ташлаб қабул қилинган: māddiyy -> мâддий (моддий);
асли кўпмаъноли madda феълининг I боб масдаридан (АРС, 745) -iyy(un) қўшимчаси билан ясалган нисбий сифат бўлиб (АТГ, 49), 'моддадан иборат', 'жисмий' каби
маънони англатади (ЎТИЛ, I, 469).