O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ДЎРДАЙ

Tasnif: ’шишиб кўтарил-’. Ари чаққан лаблари дўрдайиб к е т г а н э д и. Бу феъл асли қадимги туркий тилдаги ’пайдо бўл-’ маъносини англатган тöр- феълидан (ЭСТЯ, III, 284) —ў)т қўшимчаси билан ясалган отга -(а)й қўшимчасини қўшиб ясалган; кейинчалик сўз бошланишидаги т ундоши д ундошига алмашган, -(а)й қўшимчаси қўшилганидан кейин иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган, сўнгра иккинчи т ундоши д ундошига алмашган, ö унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган: (тöр- + ўт = тöрўт) + ай > тöрўтай- > дöрўтай- > дöртйй- > дöрдай- > дордай-.