МУБОЛАҒА
Tasnif: Бу арабча сўз mubālaġat(un) шаклига
31 а (АРС, 85); асли кўпмаъноли bālaġa феълининг 'энг юқори даражага етди' маъноси билан ҳосил қилинган III боб масдари бўлиб (АТГ, 247), ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: mubālaġat > мубâлаға (муболаға). Бу сўз 'ўта даражада бўрттириб ифодалаш'
маъносини англатади, шу маъноси билан адабиётшунослик термини сифатида ҳам ('гипербола') ишлатилади (ЎТИЛ, I, 474).