O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МУДОМ

Tasnif: Бу арабча сўз mudām(un) шаклига эга (АРС, 269); Ўзбек тилига чўзиқ й унлисини а унлисига алмаштириб қабул қилинган: mudām -> мудâм (мудом); 'маълум муддат давом этиб турди' маъносини англатувчи dāma феълининг (АРС, 269) III боб мажҳул нисбат сифатдоши бўлиб (АТГ, 251), АРСда 'вино' маъносини англатиши таъкидланган (ўша бетда); ПРСда (477) 'вино' маъносидан олдин 'доимо', 'узлуксиз' маъносини англатиши айтилган, ТжРСда эса (236) фақат равиш маъноси келтирилган. Кўринадики, бу сўз ўзбек тилига эроний тилдан равиш маъноси билан олинган (ЎТИЛ I,475).