O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МУДҲИШ

Tasnif: Бу арабча сўз mudhīş(un) шаклига эга (АРС, 264); ўзбек тилига чўзиқ ī унлисини и унлисига алмаштириб қабул қилинган; 'кучли даражада ҳайратланди' маъносини англатувчи dahişa феълининг (АРС, 264) IV боб аниқ нисбат сифатдоши бўлиб (АТГ, 224), араб тилида 'ҳайратга солувчи' маъносини, тожик тилида (ТжРС, 237) ва форс тилида (ПРС, 478) 'даҳшатга солувчи' маъносини англатади; кўринадики, бу сўз ўзбек тилига кейинги маъно билан тожик, форс тилидан қабул қилинган (ЎТИЛ, I, 475).