O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МУЗОКАРА

Tasnif: Бу арабча сўз muzākarat(un) шаклига эга (АРС, 275); ўзбек тилига зал ундошини з ундошига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: muzākarat —> музâкара (музокара); асли zakara феълининг 'айтиб ўтди', 'тилга олди' каби маъноси билан (АРС, 275) ҳосил қилинган III боб масдари бўлиб (АТГ, 247), 'бирор масала муҳокамасида ўз муносабатини билдириб айтилган мулоҳаза' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 477). Ўзбек тилида бу сўздан музокарачи оти ясалган.