O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МУЗОФОТ

Tasnif: Бу арабча сўз mudāfat(un) шаклига эга (АРС, 465); ўзбек тилига дзад ундошини з ундошига, чўзиқ ā унлиларини â унлиларига алмаштириб қабул қилинган: mudāfat —> музâфат (музофот); кўпмаъноли dāfa феълининг 'қўшди', 'бирлаштирди' маъноси билан (АРС, 464) ҳосил қилинган III боб мажҳул нисбат сифатдоши mudāf(un) сўзининг (АТГ, 251) -at(un) кўплик қўшимчасини олган шакли бўлиб (АТГ, 39), араб тилида отлашиб, 'қўшимча' маъносини, ўзбек тилида эса 'шаҳар атрофидаги аҳоли яшайдиган жойлар' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 477).