МУЛОЗАМАТ
Tasnif: Бу арабча сўз mulāzamat(un) шаклига
эга (АРС, 719); Ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: mulāzamat -» мулâзамат (мулозамат); асли кўпмаъноли lazima феълининг III боб масдари бўлиб (АТГ, 247), араб тилида 'доим
бирга бўлиш', 'бир-биридан ажралмаслик', 'тиришқоқлик' маъноларини англатади (АРС, 719); ўзбек тилида бу сўз 'кишининг кўнглини олиш учун кўрсатилган илтифот, илиқ муомала' маъносини англатади (ЎТИЛ, I,
478). Бу сўз ТжРСда (238) мулозимат шаклида берилган.