МУЛОЗИМ
Tasnif: Бу арабча сўз mulāzim(un)1 шаклига эга
(АРС, 719); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: mulāzim —» мулâзим (мулозим); асли кўпмаъноли lazima феълининг III боб аниқ нисбат сифатдоши бўлиб (АТГ, 249), араб тилида 'зарурий', 'ажралмас' каби маъноларни англатади (АРС, 719);
ўзбек тили тарихида бу сўз 'юқори мартабали амалдор ҳузурида доим бўлиб, унинг барча топшириқларини бажарувчи хизматкор' маъносини англатган (ЎТИЛ, I, 478).