МУНДАРИЖА
Tasnif: Бу арабча сўз асли кўпмаъноли daraça2 феълининг 'киритди', 'жойлади' маъноси билан (АРС, 249) ҳосил қилинган VII боб аниқ нисбат сифатдоши бўлиб (АТГ, 288), ўзбек тилига сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: mundariçat —> мударижа; 'асардаги бобларни, бўлимларни бетлари билан
кўрсатувчи қисм' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 479).