O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЖАР II

Tasnif: ’баланд товуш билан айтиладиган хабар’. Эрта билан Хўжаориф бозорида бир жарчи юқори- даги мазмунда жар солмоқда эди (Садрқадин Айний). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу от асли йар тарзида талаффуз қилинган, кейинчалик сўз бошланишидаги й ундоши ч ундошига алмашган (ЭСТЯ, IV, 19; Девон, III, 310: чарла-), эски ўзбек тилида ч ундоши ж ундошига (КРС, 232), ҳозирги ўзбек тилида а унлиси ä унлисига алмашган: йар > чар > жар > жäр.