O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МУСБАТ

Tasnif: Бу арабча сўз асли muŝbat(un) шаклига эга бўлиб, ўзбек тилига се ундошини с ундошига алмаштириб қабул қилинган: muŝbat —>. мусбат; асли кўпмаъноли ŝabata феълининг 'тасдиқлади' маъноси асосида (АРС, 108) ҳосил қилинган IV боб мажҳул нисбат сифатдоши бўлиб (АТГ, 224), 'ижобий тасдиқланган' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 482). Бу сўз асосан математика ва физика терминлари сифатида ишлатилади.