O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МУСЛИҲА

Tasnif: Ўзбек тилида аёл кишининг атоқли оти сифатида ишлатиладиган бу арабча сўз асли muslihat(un) шаклига эга бўлиб, ўзбек тилига сад ундошини с ундошига, ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: muslihat —> муслиҳа; асли salaha феълининг 'яхши бўлди', 'тўғри бўлди' маъноси билан (АРС, 442) ҳосил қилинган IV боб аниқ нисбат сифатдоши muslih(un) сўзининг (АТГ, 224) -at(un) қўшимчаси билан ҳосил қилинган муаннас шакли бўлиб (АТГ, 29), асли 'ислоҳ қилувчи' маъносини англатади (ЎКААҚЛ, 213).